ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ТУРМУШ ТАРЗИДА ЗИЁРАТ ВА ЗИЁРАТГОҲЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Abstract
Зиёратгоҳлар ўзбек халқининг турмуш тарзида ўзига хос ўрин тутиб, ушбу атаманинг замирида “зиёрат қилиш”, “инсон дунёқарашида умид қилиш”, “енгил тортиш”, “дарддан халос бўлиш”, “савоб ишга қўл уриш” каби тушунчалар ифодаланган[1]. Ўз ўрнида, инсонлар зиёратдан келганларга “Зиёратингиз қабул бўлсин ва орзу-истакларингиз рўёбга чиқсин”-деб тилак билдиради. Маҳаллий аҳоли наздида ҳар бир муқаддас жой ўзига хос илоҳий кучга эга бўлиб, зиёратгоҳ қошида қилинган ният ижобат бўлади.
[1] Абдулаҳатов Н. У. Фарғона водийси зиёратгоҳлари ва қадамжолари (Фарғона вилояти мисолида): Тар.фан. ном. учун дисс. – Тошкент, 2006. – Б. 6; Маҳмуд Саттор. Ўзбек удумлари. – Тошкент, 1993. – Б. 185.
Published
2025-05-13
Issue
Section
Articles