ТЕРМИНОЛОГИЯ СОҲАСИ ОЛДИДА ТУРГАН МУҲИМ МАСАЛАЛАР

Authors

  • Ж.Эгамбердиев Author

Abstract

Ҳозирги глобаллашув шароитида ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, илмий-техник салоҳияти ва маданий ривожланиши унинг миллий тилининг функционал имкониятлари билан бевосита боғлиқ экани тобора яққол намоён бўлмоқда. Чунки тил нафақат мулоқот воситаси, балки билимларни сақлаш, узатиш ва янги илмий тушунчаларни шакллантиришнинг асосий когнитив воситаси сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистонда терминология соҳасининг ривожланиши давлат тилининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш, унинг фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида тўлиқ ва самарали қўлланилишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади.

Downloads

Published

2026-05-12