СЎФИЙ АЛЛОҲЁРНИНГ “МУРОД УЛ-ОРИФИН” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАСИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ
Abstract
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган №1902 инвентар рақами остидаги қўлёзма нусханинг кодикологик хусусиятлари таҳлил қилинади. Қўлёзманинг ҳажми, қоғози, муқоваси, саҳифаларининг тузилиши, хат тури ва котиби ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, қўлёзма таркибига киритилган асарлар, жумладан, Сўфий Аллоҳёрнинг “Маслак ул-муттақин”, “Мурод ул-орифин” ва “Сабот ул-ожизин” асарлари ҳамда қўлёзмада келтирилган рубоий ва ғазаллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Мақолада қўлёзманинг таркибий тузилиши, матнларнинг жойлашув тартиби ва сақланиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу қўлёзма Сўфий Аллоҳёр асарларининг қўлёзма анъанасини ўрганишда муҳим манбалардан бири сифатида баҳоланади.
References
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди. №1902 инвентар рақамли қўлёзма.
2. Сўфий Аллоҳёр. Мурод ул-орифин. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фонди, №12497 қўлёзма.
3. Сўфий Аллоҳёр. Мурод ул-орифин. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фонди, №731 қўлёзма.
4. Зоҳидов Р. “Сабот-ул-ожизин” асари матни, шарҳлари ва илмий-танқидий матнини комплекс ўрганиш муаммолари. – Тошкент: “Turon zamin ziyo”, 2015. – 264 б.
5. Мовароуннаҳр тасаввуфи тарихи: таълимотининг шаклланиши ва тизимлаштириши (VIII –XI асрлар) (Матн) / К. Раҳимов. – Тошкент: Академнашр, 2020. – 400 б.